Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Тумандаги «Янгиер» маҳалласи 1-сектор штабида туман ҳокими Р. Гаппаровнинг фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.
Мазкур қабулда 53 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича туман ҳокими аниқ муддат билан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
-Мен «Ёшлар дафтари»га киритилганман,-дейди Атхам Ўролов «Мустақиллик» МФЙ фуқароси.
-Кредит олиш масаласида туман ҳокимига қилган мурожаатим ижобий ечим топди. Халқнинг дардини тинглаб, уларга ўз вақтида ечим топаётган раҳбарларга ўз миннатдорлигимни билдираман.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати