– Кўк чой мия фаолиятини яхшилайди ва инсонни тетиклаштиради.
– Овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
– Ортиқча вазндан қутилишга ёрдам беради.
– Чойдаги катехинлар оғиздаги стрептокок бактерияларини ўлдиради.
– Кексалик ва унинг аломатларини кечиктиради.
– Жуда кўп чой ичиш ҳам салбий оқибатларга олиб келади. Шу боисдан чой ичиш борасида айрим тавсияларни бериб ўтиш жоиздир:
– Ҳеч қачон оч қоринга чой ичманг. Бу ошқозон фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
– Ўта қайноқ чой ичманг, чунки ички тана аъзоларда салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин.
– Дорини ҳеч қачон чой билан ичманг, чунки чой дори таркибини парчалаб шифобахшлик хусусиятини йўқотади.
– Чой ва овқат орасида 25-30 дақиқа ўтиши зарур.
– Чойнакдаги кўп турган чойни ичманг, чунки вақт ўтиши билан таркибидаги моддалар парчаланиб кетади.
– Чойни ўз меъёрида ичинг. Кун давомида 4-5 пиёла нормал ҳолатдир.
– Ёдда тутинг, чой шифобахш ичимлик, лекин сув эмас! Саломатлик ҳамма учун керак, зеро, уни асраб қолиш ўз қўлимизда. Оддий кўринган нарсаларга чуқурроқ назар ташласангиз барчасига эришасиз.
Ч. ПАРДАЕВ,
туман СЭО Маркази жамотчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи
Х. ТОҒАЕВ,
жамотчилик билан ишлаш бўлими санитария врачи