Тадбиркор бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш — бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Тадбиркор — фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахсдир.
Дарҳақиқат, тадбиркор энг аввало, халқ вакили. У аҳоли манфаатларини ифода қилади, таклиф, муаммо ва мурожаатларини тинглаб, шу асосда иш олиб боради, халқ ва давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Тумандаги «Азларсой савдо таъминот» хусусий корхонаси раҳбари Сайфиддин Шарифов шахсий ташаббуси билан тумандаги кам таъминланган оилалар аҳволини ўрганиб, уларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш, мақсадида 40 та хонадонга озиқ – овқат маҳсулотларини тарқатди.
Албатта, амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлардан маҳалла аҳли миннатдор. Маҳалла оқсоқоллари катта ҳаёт тажрибасига эга, ўз ишининг ҳақиқий фидойиси ва маҳалла ривожи учун кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қиладиган тадбиркорлар ҳаққига дуолар қилишмоқда.