КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАН ФУҚАРОЛАРГА МАЪМУРИЙ ЖАРИМА ЖАЗОСИ БЕРИЛДИ

Дунёни жиддий ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни тезкорлик билан жиловлаш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Юртимизда карантин эълон қилган кундан бошлаб, аҳоли ўртасида тушунтириш тарғибот ишлари изчил олиб борилмоқда. Афсуски, шунга қарамасдан, орамизда карантин қоидаларига риоя этмаётган, ўз соғлигига бефарқ фуқароларимиз ҳам учраб турибди.
Бу офатнинг жиддий хавф эканлигини ҳанузгача ҳис қилолмаган 143 нафар фуқароларимиз туман ИИБ ходимлари томонидан карантин қоидаларини бузиб, тиббий ниқоблардан фойдаланмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 54-моддаси билан ҳужжатлаштирилди. Уларнинг ҳар бирларига маъмурий жарима жазоси қўлланилди.
Шундай экан карантин қоидаларига қаттиқ риоя қилиб, уйда қолинг.