Олимлар коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёлдан туғилмаган боласига ҳам юқиши мумкин деган хулосага келишди. Аммо шунга қарамай, янги туғилган чақалоқларда касаллик оғир шаклда жуда кам учрайди.
Тегишли маълумотлар россиялик педиатр Елена Дегтярёва томонидан маълум қилинди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, хитойлик шифокорлар COVID-19 коронавирусини юқтириб олган 2 мингга яқин боланинг саломатлигини таҳлил қилишган.
Натижада аксарият чақалоқларда (39 фоиз) ўртача аломатлар кузатилган. Ҳар учинчи гўдакда вируснинг енгил ҳолати, баъзи ҳолларда эса касалликнинг симптомларсиз кўринишлари қайд этилган.
Маълум бўлишича, COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир шакли чақалоқларнинг атиги 6 фоизида учрайди. Бундан ташқари, ушбу ҳолатларнинг аксариятида чақалоқлар бошқа хасталиклар билан оғришган бўлади.Бундай ҳолатда болани даволаш учун шифокорлар дори-дармонларнинг индивидуал дозаларини қўллашади. Коронавирус инфекциясидан болажонларни ҳимоя қилишимиз учун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан самарали ишлар кўлами йўлга қўйилган. Шифокорлар қабулига келган ҳар бир беморни эшик олдида дезинфекция қилиб, тана ҳарорати ўлчанмоқда. Ота –оналарга ҳамда болажонларга шифокорлар томонидан ушбу инфекция ҳақида чуқурлаштирилган маълумотлар тақдим этилиб, эҳтиёт бўлишлари тушунтирилмоқда.
Дилшода Шойимқулова,
туман тиббиёт бирлашмаси болалар шифокори