Деҳқончилик – даромад манбаи

Томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад, бандликни таъминлашнинг самарали йўлидир. Туманимизда ҳам томорқадан унумли фойдаланиб, рўзғорини тўкин, турмушини фаровон қилаётган оилалар кўп.
Туман ҳокими Р. Гаппаров, вилоят прокурори ўринбосари У. Юсупов томорқадан самарали фойдаланаётган оилаларнинг иш тажрибаси билан танишди. Мазкур фаолият билан танишган туман ҳокими бугун мамлакатимизда аҳолини сифатли, арзон озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш масаласи ҳар қачонгидан долзарб масалага айланганлигини таъкидлаб, унинг маҳсулотлар етиштириш самарадорлигини ошириш орқали халқимиз дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшиш юзасидан таклиф ва тавсияларини берди.
Ота-боболаримиз таъкидлаганларидек, «Ерни боқсанг, ер сени боқади» нақлига амал қилиб, ерга қанча меҳримизни бериб ишласак турмушимизга фаровонлик олиб келади. Бозорларимизнинг тўкинлиги қилаётган меҳнатларимиз самарасидир.