Туман ҳокими: кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш асосий вазифамиз

Туман ҳокими ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ҳатто кўчат олиб ўз томорқасига қадашга имконияти бўлмаган хонадонларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бепул кўчатлар тарқатилиш йўлга қўйилди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров, вилоят прокурори ўринбосари У.Юсупов, туман покурори Ҳ.Ҳамроевлар «Боболочин», «Янги авлод» маҳаллаларидаги кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлди.
Бугун яхши ният билан қадалган кўчатлар, эртанги кун учун мазкур оилалар рўзғорининг бутлиги, дастурхонининг тўкинлиги учун барака олиб кириши назарда тутилган.