Давлат грантининг биринчи танлови эълон қилинди

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Жамият ва оилада соғлом ижтимоий- маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни эълон қилди.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ижтимоий шерикликда юқумли касалликлар профилактикаси, аҳоли орасида COVID-19 вирусининг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш;
2. Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалиши, унинг асоратлари ва қайта касалланиш ҳолатларидан сақланиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида тиббиёт муассасалари билан тарғибот ишларини олиб бориш;
3. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқалар билан ижтимоий шерикликда аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни тушунтириш, профилактика қилиш усуллари бўйича тиббий-маърифий ишларни ташкил этиш;
4. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, жавобгарлик нормалари билан аҳолини он-лайн таништириш, тарқатма материаллар ишлаб чиқиш ва тарқатиш;
5. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари, гигиена нормаларига амал қилиш, санитария-гигиена тадбирларини янада кучайтириш;
6. Эълон қилинган карантин ва карантиндан кейинги даврда аҳоли билан ижтимоий-маънавий ва тиббий он-лайн тарғибот ишларини олиб бориш;
7. Юқумли касалликларнинг онадан болага ўтиши, касалликни юқтирган болалар туғилишининг олдини олиш, профилактик тарғибот ишларини олиб бориш;
8. Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш;
9. Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ижтимоий шерикликда аҳолида юқумли касаллик юқтиришнинг олдини олиш, уларнинг хабардорлигини ошириш, профилактика чораларни кучайтириш, манзилли кўмак кўрсатиш;
10. Хотин-қизлар муаммоларининг ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
11. Жамият негизи бўлган оила институтини, ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш;
12. Қишлоқ жойларида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали аҳолининг турмуши маданияти сифатини юксалтириш ва бандлигини таъминлаш;
13. Чекка ва олис ҳудудларда аҳоли кенг қатламларининг жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, ушбу спортни янада ривожлантириш;
14. Маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик ҳолатни яхшилаш ижтимоий чора-тадбирларини амалга ошириш;
15. Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2020 йил 15 апрелдан 18 майгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.