Дарахтлар уйғонди. Баҳорни соғинган, табиатнинг гўзаллигидан баҳра олиб, диллари яйрашини хоҳлаган барча инсонлар меҳнат қилмоқда. Тумандаги 61 та маҳалла фуқаролар йиғинида ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари авж олди. Маҳалла фаоллари, кўча бошлари аҳоли билан биргаликда баҳорги ишларини бажарди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган бинолар олдида ер юмшатилиб, кўчатлар экилди. Ариқлар қазилди, четлари юмшатилиб, кўчатлар ўтказилди. Аҳоли вакилларининг ҳашар усулида ишлаётганлиги кенг кўламли ишларни бажаришга ёрдам берди. Натижада туманимизда жами 10000 дона манзарали кўчатлар, 3533 та мевали кўчатлар, 4797 дона гул экилди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Жисмоний меҳнат туфайли табиатнинг кўркига кўрк қўшилди. Ҳаво мусаффо, яшаш завқли бўлди.
Бахтиёр МЕНГЛИБОЕВ,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари