Қадаминг қутлуғ келди Наврўз!

Баҳор
фаслини
мен
ёшариш
ва янгиланиш
палласига
қиёслайман!
Баҳор кириб
келиши билан
ўзининг
кўм-кўк
либосини
атрофга
ёя
бошлайди.
Атроф эса
тобора
гўзаллашиб,
нафисликни,
жилвакорликни
акс
эттиради.
Мен баҳорни аёл зотига қиёс этаман. Ўзидаги бор чиройини қариндошларига улаша оладиган даражада кучли бу зот, албатта, аёлларимиздир. Ҳамма тарафлама мукаммал, кези келганда баҳор ёмғиридек йиғлаб, бироздан сўнг ёмғирдан сўнг кулиб чиқадиган камалак сингари фарзандларига илиқлик улашувчи инсон ҳам оналардир. Бежизга баҳорнинг илк байрами бу аёлларимиз байрами эмасда. Баҳор байрамидан бири Наврўзи-оламдир. Қанча қору-ёмғирдан, совуқ изғиринлардан сўнг барчамиз орзу қилиб кутган байрам Наврўз байрами Ҳам ўлкамизга кириб келди. Ҳар биримиз бу кунларни орзу қилиб кутмадикми ахир. Ўғил-қизларимиз қирдан лолаю қизғалдоқлар теришни, осмонларда варрак учиришни соғинишгани рост, албатта. Шундай экан ҳар бир кунимиздан завқланиб, роҳатланиб яшайлик, азизлар. Бежизга бобо деҳқонларимиз “Қадаминг қутлуғ келсин Наврўз”,- дея ният қилишмайдида. Наврўз-бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир.
Келинг Азизлар, биз ҳам бу йил шундай ният қилайлик, баҳорнинг яъни Наврўзнинг қадами қутлуғ бўлсин!

Дилфуза Ғаппарова,
4-МТТ тарбиячиси