МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Таэкандо ВТФ бўйича “Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди. Бу яккама-якка кураш спорт турларидан бири бўйича туман босқичида 120 нафар ўсмирлар қатнашди. Улар ўсмир ва катталар вазн тоифаларида жуфтлик мусобақаларида иштирок этди. Ўғил ва қиз болалар алоҳида вазн тоифаларида спорт усулларини амалда қўллади. Энг яхши натижага эришган 5 нафар ўғил ва 5 нафар қиз бола ғолиб бўлди. Бу мусобақа вилоят босқичида қатнашадиган спортчиларни саралаш вазифасини ҳам ўтади. Фахрли биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаганлар кейинги босқичга чиқди.
Термиз шаҳрида туманлардаги ва шаҳар мусобақасидан муваффақиятли ўтган спортчилар иштирокидаги вилоят босқичида тумандошларимиз спорт маҳорати ошаётганлигини амалда кўрсатди. Жами 130 нафар спортчи ўртасида энг яхши натижаларга эришди. Вакилларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Таэквандочилардан Ж. Омонов, А. Ҳасанова барча ўйинларда ғолиб чиқиб олтин медалга сазовор бўлди. Тумандошларимизга мусобақа ғолиби бўлгани ва ўз вазн тоифаларида фахрли ўринларни эгаллагани учун медаллар, дипломлар, эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
                   Н. МУҲАММАДИЕВ