Фуқароларга пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4546-сонли қарорига асосан 28 турдаги маълумотномаларни талаб этиш тақиқланган.
Жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
– Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
Оила аъзоларининг пенсиянер билан у вафот этган кунгача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
– Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
Бугунги кунда Қумқўрғон туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан юқорида кўрсатилган ҳужжатлар талаб қилинмаяпти.

И. АБДУРАХМОНОВ,
туман Пенсия жамгармаси Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари