Шу кунларда туманимизда ҳомийлик хайриялари қизғин олиб борилмоқда. Қатор давлат ва жамоат ташкилотлар, тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан тақдим этилаётган ҳомийлик хайриялари жамланиб, тақсимланган ҳолда ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳамда кам таъминланган оилаларга етказилмоқда. Бу ишлар масофани сақлаган ҳолда ва карантин талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Хайрия ёрдамлари ортилган транспортлар ҳар бир маҳаллага кириб чиққандан сўнг тўлиқ санитар ишловдан ўтказилмоқда.
Жонибек ОЛИМҚУЛОВ,
туман департамент бўлимининг тезкор ходими