“БОШЛИҚ КУБОГИ” СПОРТ МУСОБАҚАСИ

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 17 мартдаги “Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш вилоят комиссиясининг 2021 йил 10 мартдаги 06-06/203-сонли йиғилиш баёни ижроси ҳақида”ги буйруғида белгиланган вазифалар туман халқ таълими тизимида амалга оширилмоқда. 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган, соғлом спорт тарзини шакллантирувчи шахмат мусобақалари “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилаяпти. Вилоят халқ таълими тизимидаги ходимлар ўртасида шахмат тури бўйича “Бошлиқ кубоги” спорт мусобақасининг туман босқичи юқори савияда байрамона тарзда ташкил этилди. 70-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида шахмат мусобақаси тантанали равишда бошланди. Давлатимиз мадҳияси янгради. Туман халқ таълими бўлими методисти Ҳ. Ходиев сўзга чиқиб иштирокчиларга бу тадбирга оид асослар, ўтказиш тартиби ҳақида гапирди. 70-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари бадиий гимнастика спорт турини кўргазмали тарзда намойиш қилди.
33 та умумий ўрта таълим мактабларидан келган ўқитувчилар ва техник ходимлар спорт мусобақаларида қатнашди. Улар эркаклар ва аёллар гуруҳларига бўлинган ҳолда рапит усулида шахмат ўйнади. Аёллар гуруҳида ўйинларда қизиқарли жиҳатлар кўзга ташланди. Опа-сингил Фотима ва Зуҳра Узоқова шахмат усулларини пухта ўрганганлигини кўрсатди. Якуний ҳисобда 51-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси З. Узоқова фахрли биринчи ўринни эгаллади. 3-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ю. Менгнорова фахрли иккинчи ўриндан, 13-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Ф. Узоқова фахрли учинчи ўриндан жой олди. Эркаклар гуруҳида 62-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси З. Мамадалиев ғолиб чиқди. 47-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Р. Пўлатов фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 14-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Б. Қорахонов фахрли учинчи ўринга лойиқ натижа кўрсатди.