ТИЛ-МИЛЛАТ БАРҲАЁТЛИК РАМЗИ

Таъбир жоиз бўлса, ёзувни ҳам миллат кўзгуси деб аташ мумкин. Чунки замину замонлар оша яшаб келаётган тариx зарварақлари ва тошбитиклар ҳам ёзувлар орқали бизга қадар етиб келган. Ўша ёзувларда xалқнинг, миллатнинг неча-неча асрлардаги ўтмиши, кечмишлари мужассам. Шу нуқтаи назардан нафақат тилимиз, балки ёзувимизнинг ҳам қадр-қиймати, нуфузи ва мавқеи доимо эътиборталаб вазифа бўлиб қолаверади. Бу борада юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани айни ҳақиқатдир.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш  бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  кўплаб қарор ва  чора-тадбирлари қабул қилинди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11-февралдаги 61-сонли қарори ҳам ёзув масаласига устувор аҳамият қаралатилаётганидан далолат беради. Мазкур қарор кейинги йилларда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш йўлида олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.  21- октябрь санасининг “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинишининг ўзи тилимизнинг ва ёзувимизнинг қанчалик бой эканлиги, қолаверса, 2020-йилдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида ҳамда куни кеча бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида ҳам Муҳтарам Президентимиз юксак минбардан туриб, ўзбек тилида нутқ сўзлаши бунинг яққол исботидир.
           Ш. БОБОНАЗАРОВ,
туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси