СЕКТОР РАҲБАРИДАН ЭЗГУ ТАШАББУС ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Қумқўрғон тумани 3-Сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев томонидан эзгу ташаббус йўлга қўйилди. Сектор ҳудудидига қарашли 12 та маҳаллаларда яшовчи аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ортиқча сарсонгарчиликларининг олдини олиш ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида 18-30 ёшгача бўлган ёшларнинг муаммо ва таклифлари учун 12 та қути ясатилиб, 12 та маҳалла биносига жойлаштирилди. Энди ёшлар ўз мурожаатларини ёзма равишда ушбу қутига ташлайди. Масъул ходимлар томонидан ҳар ҳафтада икки маротаба қути очилиб, аҳолининг ёзма мурожаатлари ва таклифлари сектор раҳбарига етказилади.
Бу хайрли ишлар ёшларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати