Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузурида ташкил этилган “Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази”фаолият олиб бормоқда.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдираётган саховатпеша, танти, олийжаноб инсонлар кун сайин кўпаймоқда. Марказга кўнгилли ҳомийлар томонидан бугунги кунга қадар 1470 кг гуруч, 500 кг дан шакар, туз, макарон, ун, ширинликлар, 1577 кг картошка, 6750 кг сабзи, 1775 кг карам, 1050 литр ёғ, 300 кг гўшт каби рўзғор учун керакли маҳсулотлар жамланди.
Ушбу маҳсулотлар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилаларга маҳаллалар кесимида шакллантирилган рўйхат асосида кўнгилли волантёрлар иштирокида етказиб бериляпти.
Бугун ҳам тумандаги эзгу ишлар давоми сифатида 45 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда эгаларига етказиб берилди.
Зулхумор
ХИДИРОВА,
туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи