ИПАК ҚУРТИ ТАРҚАТИЛИШИ БОШЛАНДИ

Қумқўрғон туманида “Кумуш тола” ҳосили учун ипак қурти тарқатилиши бошланди. Туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида туман прокурори Ҳ. Ҳамроев, ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров биргаликда ушбу жараёнда иштирок этишди. Н.Мирзаев ва Камолот ҳудудларида 604 қутти уруғ 570 звенога тарқатилди. 2020 йил ҳосили учун 3500 қутти уруғдан 203 тонна қимматбаҳо саноат хомашёсини етиштириш режалаштирилган. Бу йилги мўл ҳосил учун яхши ният билан жонлиқ сўйилиб, кам таъминланган оилаларга эҳсон қилинди.