ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Тумандаги “Шерози” маҳалласида жойлашган Педагогика коллежида “Ёшлар ва аёллар дафтари” бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.Нарзуллаев, Агро банк АТБ бошқарув раиси А.Эргашев ва туман ҳокимнинг 1-ўринбосари М.Қултаев, ДХХ Қумқўрғон тумани бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда 3-сектор ҳудудига қарашли 12 та маҳалла ёшлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда ёшлар ва аёллардан 64 та мурожаат келиб тушди. – Мен анчадан буён ишга кириш истагида эдим, аммо шу кунга қадар ишга жойлашиш имкони бўлмаганди,-дейди «ғалаба» маҳалласи ёшларидан Роҳила Шаймардонова. – Бугун сайёр қабулда сектор раҳбарига бу борада қилган мурожаатим ижобий ҳал этилиб, мени ишга жойлашишимга амалий ёрдам берилди. Халқнинг муаммоларига ўз жойида ечим қилаётган ташаббускор раҳбарларга ўз миннатдорлигимни билдираман.