Қумқўрғон туманида 47 нафар эҳтиёжманд оилага телевизор совға қилинди

Дунёни жиддий хавотирга солаётган коронавирус инфекцияси  мамлакатимизда кенг тарқалишининг олдини олиш учун карантин жорий этилиб, ўқувчи ва талаба ёшларга телевизион сабоқ берилиши йўлга қўйилди. Хонадонида телевизори йўқлиги сабабли телевизион сабоқларни қўра олмаётган оила фарзандлари ҳам бор. Туман ҳокими Р.Гаппаров  мутасаддиларга маҳаллалардаги  телевизори йўқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар рўйхатини шакллантириш бўйича топшириқлар берди. Ўрганишлар самарасида 47 нафар оилага замонавий телевизорлар хонадонларига олиб бориб берилди. Бугунги синовли кунларда бир -биримизга суянч бўлмоғимиз лозим.