Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқишга бағишланган семинар ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими биносида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2021 йил 19 март куни имзоланган “Ички ишлар органлари томонидан жиноят ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун юбориладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва бу борада ягона суд амалиётини жорий этиш юзасидан” қўшма кўрсатмасининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар бўлиб ўтди. Семинарда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материалларни расмийлаштириш ваколатига эга бўлган идоралар вакиллари иштирок этишди.
Семинарда мутасадди идораларнинг масъул ходимларига Қўшма кўрсатма талаблари батафсил тушунтирилиб, унга иловаларда кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати бирма-бир таништирилди.
Семинар якунида ички ишлар ва бошқа органларнинг масъул ходимлари билан кун тартибидаги мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.