Шифокорларга эҳтиёж бор

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самадорлиги ва оммабоплигини ошириш бўйича Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Р. Қўйлиев бошчилигида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, тиббиёт бирлашмасида очилган ижтимоий дорихоналар ташкил этиш лойиҳалари, тиббиёт ходимларининг иш шароити ҳамда поликлиникада ходимлар учун маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, тумандаги тиббиёт муассасаларда шифокор мутахассислигига эҳтиёж ҳамда поликлиниканинг моддий-техника базаси билан таъминланганлиги ўрганилди.
Ўрганиш давомида туманда мавжуд бўлган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда айни вақтда 300 нафар шифокорларга эҳтиёж борлиги, ишлаётган кадрлар таркибида кўпчилик шифокорлар пенсия ёшида эканлиги аниқланди. Ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда шифокорлар тайёрлаш бўйича мақсадли квоталар ажратиш имкониятларини кўриб чиқиш мазкур муаммога ечим бўлиши мумкинлиги айтилди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р. Қўйлиев томонидан кўп тармоқли поликлиниканинг марказлашган канализация тармоғига уланмаганлиги сабабли, канализация чиқиндиларини ташиш учун фекаловоз махсус машинасига эҳтиёж борлиги маълум қилинди. Ушбу муаммо юзасидан мутасадди ташкилот ва вазирликка ахборот киритилиши белгиланди.