Кадрлар соҳани ривожлантиради

Туман Мактабгача таълим бўлимида Ўзбекистон Республикасининг Профессинал таълим муассасаларини шакллантиришда, шунингдек, ёшларга касб ва мутахассисликларни эгаллаш имкониятини яратиш мақсадида профессионал таълим тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими маъмурияти, тумандаги 21 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 13 та давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти, 28 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мудиралари қатнашди.
Қумқўрғон Педагогика коллежи директори Н. Тошпўлатов Профессионал таълим тизимида сифатли кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштириш, ёлғиз она, боқувчисини йўқотган, “Аёллар дафтари”га киритилган, ногиронлиги бор, кам таъминланган хотин-қизларни биринчи навбатда иш билан таъминлаш мавзусида гапирди. Мактабгача таълим соҳасида ишлаётган номутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича тушунтирди. Қумқўрғон Педагогика коллежида ҳозирги кунда 7 та йўналиш бўйича ўқувчилар ўқиётганини айтди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қумқўрғон туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман кенгаши депутати М. Намозов Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотларини бунёд этиш, соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш, мактабга тайёрлаш тўғрисида қабул қилган Фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мактабгача таълим бўлими тизимида амалга оширилаётган ишларни танқидий таҳлил қилди. Камбағаллар рўйхатида турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини имтиёз асосида боғчаларга қабул қилиш зарурлигини тушунтирди. Ногиронлиги бор фуқароларни иш билан таъминлаш, кадрларни танлашда уруғ-аймоқчиликка барҳам бериш тўғрисида фикрларини айтди.
Н. МУҲАММАДИЕВ