Оилани муқаддас билиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Оила манфаатларини ҳимоялаш, жамиятдаги мавқеи ва мақомини янада юксалтириш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳаёт остонасига илк қадам қўйишаётган ёш келин-куёвлар илк қадамларини ФҲДЁ даргоҳидан бошлашади. Туман ФҲДЁ бўлими томонидан ёш оилаларга ҳуқуқшунослар, психологлар,маҳалла фаоллари оила муқаддаслиги ҳақида тушунчалар бериб боришмоқда. Туғилганлик ҳақида гувоҳномаси бўлмаган йигит-қизларга ҳамда шаърий никоҳ асосида оила қуриб фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмаган оилалар қонуний никоҳдан ўтказилиб, фарзандларига гувоҳномалар топширилди. Туман ФҲДЁ бўлими ходимлари уйма-уй юриш лойиҳаси бўйича халқнинг муаммоларини ўрганишмоқда.
Шоҳиста Абдуллаева,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси