Сурхондарё вилоятида карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ 1416 та ҳолат аниқланди

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш  юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан,ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, коронавирус карантини эълон қилинган  16 мартдан буён Сурхондарё вилоятида қоидаларга амал қилмаслик  билан боғлиқ жами – 1416 та ҳолат аниқланди.Республика бўйича эса бундай қоидабузарликлар  27 486 тани ташкил этади. Шу ўринда барча воҳадошларимизга  карантин қоидаларига қатъий амал қилиш бугунги вазиятда коронавирус  инфекцияга қарши курашишнинг  энг  самарали йўли эканлигини эслатиб, яна бир бор мавжуд  қонун – қоидаларга риоя қилиш ва шу орқали санитария – эпидемиологик  вазият барқарорлигига ҳисса қўшишга чақирамиз.