Миллий либос-маънавият кўзгуси

Ўқувчи-қизларимизни миллий қадриятлар асосида тарбиялаш ва уларда инсоний фазилатларни юксалтириб бориш бизнинг вазифамиз ҳисобланади. 11-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарғибот гуруҳи билан ҳамкорликда “Миллий либос-маънавият кўзгуси” мавзусида маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Унга Туман бош отинойиси Д. Яҳёева, Ўсмирлар поликлиникаси шифокори Р. Бойқобиловалар меҳмон сифатида ташриф буюрдилар. Шунингдек, мактаб-интернат ўқитувчи ва ўқувчи-қизлари иштирок этишди.
Давра суҳбати шаклида бўлиб ўтган мазкур тадбир давомида кийиниш маданияти тўғрисида ва миллий либосларни қизлар орасида тарғиб қилиш ҳақида айтиб ўтилди. Ташриф буюрган меҳмонларга мактаб-интернат ўқувчи-қизлари томонидан саволлар берилди ва муҳокама қилинди.
Ёшлар орасида кийиниш маданияти ва миллий қадриятларимиз ҳақида мана шундай маънавий ва маърифий тадбирларни ташкиллаштириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Ўтказилган тадбирдан ҳам қизлар ўзлари учун керакли хулосаларни олишди деб ўйлаймиз. Миллатимизнинг ҳар бир қизи миллий либосда янада гўзаллашиб кетади ва бу чиройга қараб баҳри-дилинг очилади. Зеро, миллий либос-маънавиятимиз кўзгуси саналади.
Д. ҚЎЗИЕВА,
тумандаги 11-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори