Келажак авлод учун

Кезиб тоғ-у тошларни,
Асраймиз жондошларни,
Қадрлаб сафдошларни,
Ватан озодлиги учун.

Ўғил ўстирган она,
Шодланиб, дейди яна,
Менинг ўғлим мардона,
Доим одамзод учун.

Шу сўзни дилга битиб,
Шиор билиб муносиб,
Борайлик олға босиб,
Ҳам дўст-у, ҳам ёр учун.

Юрт тупроғин қучайлик,
Самосида учайлик,
Ва шундай онт ичайлик,
Бобо-ю аждод учун.

Хизмат бурчин оқлаймиз,
Адолатни ёқлаймиз,
Юртни омон сақлаймиз,
Келажак авлод учун.

Анор ИРГАШЕВА,
25-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси