Таълимдаги ислоҳотлар

Ҳозирги кунда таълим соҳасида ёшлар учун етарлича шарт-шароитлар яратилган. Ҳар биримиз гувоҳи бўлиб келаётган шароитлар негизида ўсиб келаётган ёш авлод келажакда маҳоратли касб эгаси бўлиши ва бу жамиятга ўз ҳиссасини қўша билиши кўзда тутилган.
Ваҳоланки, таълим сифатини яхшилаш билан келажакда етук касб-ҳунар эгаларини жамиятдан топа оламиз. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан 2020-2021 йилларда республикамиз бўйлаб турли касбларга йўналтирилган касб-ҳунар мактабларининг очилиши бежизга эмас, албатта. Давлатимиз раҳбари ёшларни касб-ҳунарга – ҳунарманд, тадбиркор бўлишга чорлаб, имтиёзли кредитларни етарлича жорий этмоқдалар. Шу каби касб-ҳунар мактаблари Қумқўрғон туманида ҳам фаолият юритмоқда. Шу жумладан, тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ҳам ўқувчилар турлича касб-ҳунар йўналишларида таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, ўқувчилар касбий таълим, умумтаълим ва ҳатто санъат тўгаракларида қатнашиб, вилоят кўрик-танловларида фаол иштирок этмоқдалар. Мактабнинг 3-20 гуруҳи талабалари Жумаева Сабина, Исломов Анвар “Ёш сухандон” вилоят кўрик-танловида фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан, шу гуруҳ талабаси Шамсиддинов Сардор “Ботир Зокиров санъати давомчилари” Республика кўрик-танловида фаол иштирок этиб “Ташаккурнома” билан тақдирланганлари бунинг яққол исботидир. Ёш авлод билимли, касб-ҳунарли, бахтли бўлса жамият ривожланади. Катта-ю кичик шод яшайди.
Муяссар
ҲАИТМУРОДОВА,
Тер ДУ филология ва тилларни ўқитиш сиртқи (ўзбек тили) таълим йўналиши III курс талабаси