МУҚАДДАС НИКОҲ ТУЗИЛМОҚДА

Оила жамиятнинг ажралмас бўғини. Бу муқаддас даргоҳда инсонларнинг оилавий муносабатлари амалга оширилмоқда. Қонун асосида ташкил этилган оилада эр ва хотин ўртасидаги самимий ришталар шаклланади. Ўзаро тинч-тотув, бахтли яшаб фарзандли бўлиш, ўғил ва қиз болаларни муносиб камолга етказиш вазифаларини бажаради.
Туман ФҲДЁ бўлимида турмуш қуриш ёшидаги ёшларнинг никоҳини қайд қилиш учун шарт-шароитлар яратилган. Бу ташкилотга бахт остонасига қадам қўймоқчи бўлган, тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ўғил-қиз улкан орзулари билан қадам ранжида қилмоқда. ФҲДЁ бўлими ходимлари уларга керакли маслаҳатларини айтаяпти. Ҳужжатларни қабул қилиб далалатномаларни ёзаяпти. Ёшларнинг бахт-у иқболи учун ғамхўрлик қилиб эзгу тилаклар билан янги оилани ташкил этмоқда. Яратилган шарт-шароитларга ва яхши ниятларга жавобан қонуний эр-хотин деб эълон қилинган фуқаролар намунали яшаб эл орасида мустаҳкам оила соҳиби сифатида обрў топишлари керак.
Шоҳиста АБДУЛЛАЕВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси