Лавозимига муносибми…

Барчамизга маълумки маҳалламиз Ватан ичра кичик ватанимиздир. Яхши кунимизда ҳам, бошимизга ташвиш тушганида ҳам маҳаллага мурожаат қиламиз. Мамлакатимизда маҳалла тизими бўйича ўзгаришлар бўлмоқда.
Аҳолининг шарт-шароитларини яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир оилада, албатта, жанжал бўлиб туради. Биринчи бўлиб мурожаат қиладиган маскан маҳалла бўлади. Маҳалла раиси, участка нозири, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари оилавий жанжални ўрганиб, муросага келтириш йўлларини қидиришади. Касбим тақозаси билан кўплаб оилавий жанжалларда қатнашганман. Турли ҳаёт кечинмаларига гувоҳ бўлганман. Биласизми, мени баъзида бир савол ўйлантиради? Маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалари бўйича раис ўринбосарларининг ўзларининг ҳаётлари қандай даражада? Қайнона – келин муносабатларида муаммолар бордир. Турмуш ўртоғи билан оилавий низоси бўлиши мумкин. Ўзларида муаммо бўлган фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалари бўйича раис ўринбосарлари қанчалик оилавий ажримларнинг олдини олишда, оилавий низоларни ҳал этишда жонбозлик кўрсата олишади.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА