ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРНИНГ НАТИЖАСИ

2021 йил 20 февраль кунидан 21 март кунига қадар республика миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирлари ўтказилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йилнинг 15 февраль куни “Республика миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор-профилактик тадбирларни ўтказиш тўғрисида”ги 22-сонли Фармойиши, шу асосда қабул қилинган Сурхондарё вилояти ИИБнинг 2021 йилнинг 19 февраль куни 13-сонли Фармойиши ва Қумқўрғон тумани ИИБнинг 2021 йилнинг 19 февраль куни 10-сонли буйруғи асосида амалга оширилмоқда. Махсус профилактик тадбирларда республикамизда “Наврўз” умумхалқ байрамини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсади назарда тутилган.
Қумқўрғон тумани ҳудудида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирини ўтказиш давомида ўтган 7 кун мобайнида 204 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, сабаби ва шароитлари ўрганилди ва бартараф этилди. Бир нафар одамга маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ўтган давр мобайнида кўрилган чоралар натижасида 2021 йил 26 февраль куни шу туманда яшовчи фуқаро Н. А. (исми, фамилияси ўзгартирилган) туман ҳудудида фоҳишалик билан шуғулланганлиги аниқланди. Унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон тумани судига кўриб чиқиш учун юборилди. Жойларда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 1 нафар фуқаро ов қуроли ва 1 нафар фуқаро ов қуроли патронларини ўз хоҳиши билан туман ИИБга топширишига эришилди. Туман ҳудудида илгари судланганлар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида 2 нафар илгари судланган шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрель кунидаги Қонунига асосан маъмурий назорат ўрнатилди. Жамоат жойларида, корхоналар, ташкилотлар ҳамда хонадонларда ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларнинг “иссиқ изи”дан очилишини таъминлаш мақсадида 17 та объектларга видеокузатув камералари ўрнатилди.
Ғ. АШУРОВ,
туман ИИБ бошлиғининг ХПМ бўйича ўринбосари, подполковник