Кўклам нафаси ҳушнудлик келтирди

Баҳор фасли келиб, қуёш табиатга ёқимли илиқ об-ҳавони ҳадя этмоқда. Табиатдаги уйғониш, кўклам мавсуми одамларга эзгу фикрларни бағишлади. Меҳнат қилишга қулай дамлар тадбиркор О. Чориев устозлигидаги тумандошлар ва ёшларга куч-қувват улашди. У ёшларга бош-қош бўлиб туман марказида икки қаватли “Ҳикмат нури” ўқув марказини бунёд этди. Араб тили, инглиз тили, тарих фанлари бўйича ўқишга шарт-шароитларни яратди. Маиший хизмат турларидан манти маркази, сомсахона, новвойхона очди. Шунингдек, адвокатура хонасини жиҳозлаб, инсон ҳуқуқлари бўйича хизмат кўрсатаяпти. Ўқув марказида меҳнат жамоаси эзгу ишларини янада ривожлантириш мақсадида бино атрофини ободонлаштириб, манзарали кўчатлар экди. Бу тузилмани янада яхшилади. Улар хизмат турларини ривожлантириш мақсадида келгусида қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ниятида меҳнат қилмоқда.
Н. МУҲАММАДИЕВ