Эътибор марказида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони қабул қилинди. Фармоннинг мақсади қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратишдир. Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ижро интизомини мустаҳкамлашда асосан қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари тайёрланиши устидан шахсий назоратни ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида, тўлиқ ва натижали ижро этилиши лозим. 2021 йил 1 апрелдан барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда вилоят ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарлари Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилиб лавозимга тайинланади ва озод этилади. 2021 йил 1 майдан ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz”тизимида амалга оширилади.
Р. СУЛТАНОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи