Аёл гўзаллик, латофат тимсоли. Тилидан бол томиб, ҳар айтган сўзида ҳикматга бой маъноларни англаймиз. Унинг гапларининг шифобахшлигини айтмайсизми. Мисоли қайнарбулоқ. Фарзандлар борки ҳар доим онаси томон талпинади. Унинг нур ёғилувчи юзларига боқиб, қимматли гапларини тинглаб бир дунё китоб ўқиётгандек бўлади.
Она ҳаёт мактаби. Севги, муҳаббат, садоқат, ҳақиқат, ҳалоллик, поклик, эзгулик каби энг зарур фазилатларни ўзида мужассам қилиб авлодларга ўргатувчи қудратли манба. Миллийлигимиз, орасталигимиз, мустақил оилавий ҳаётда йўлчи юлдузимиз. Ҳар доим қалбимизда аёлнинг мазмунли гапларини сақлаймиз. Ҳаётимизда қўллаб, турмушимизни чароғон этишда олган фойдамиз туфайли хурсанд бўламиз. Шундай экан аёллар доимо бор бўлсин. Улар билан турмушимиз, ижтимоий ҳаётимиз, жамиятимиз тараққий этади.
Гулшода СОДИҚОВА,
туман электр тармоқлари корхонаси ҳисобчиси