Аёл бор дунёда баҳт мужассам

Аёл бор дунёда бахт бор, иқбол бор,
Аёл бор дунёда ширин хаёл бор.
Аёл бор дунёда ишқ бор, висол бор,
Аёл бор дунёда соҳибжамол бор.
Баҳорни фаслларнинг келинчаги деб бежизга айтишмайди. Табиат уйғонади. Атроф ям-яшил тусга киради. Аёллар, мунис опа – сингилларимиз, фариштадек беғубор онажонларимиз юзида чирой барқ уради. Баҳор таровати таралиб туради. Баҳорнинг илк кунларида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрамини барчамиз кенг нишонлаймиз. Юрагимизнинг тубида ётган дил сўзларимиз билан муборакбод этамиз. Байрам муносабати билан туманимизнинг юксалишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ аёллар муносиб тақдирланди. Тадбирни туман ҳокими Р. Гаппаров табрик сўзи билан очиб берди. Мунис аёлларга туман ҳокими байрам совғаларини улашди. Кўп йиллик меҳнати ўз самарасини берганлигини Муҳтарам Юртбошимиз томонидан муносиб рағбатлантирилган “Дўстлик” ордени билан тумандошимиз Зулхумор Шерназарова ҳамда меҳнат фахрийси Асия Тошмухамедова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофот соҳибаларини туман ҳокими яна бир бор табриклади. Туман маданият бўлими томонидан байрам дастури намойиш этилди. Барча иштирокчилар кўтаринки кайфиятда рақсларга тушишди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар даврага ўзгача файз киритди.

Райҳон МЕНГЗИЯЕВА