25-февраль куни “Спортни сев – спорт билан яша” шиори остида ўтказилган туманлараро мусобақа саломатликни мустаҳкамлаш ва совринли натижаси билан эсда қолди. Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширувчи бу мусобақада КТМП ҳамширалари 2-ўринни эгаллаб ғолибликдан миннатдор бўлишди.