КАСАБА УЮШМАСИДА ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ

Қумқўрғон туманида Сурхондарё вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти Магистрал тизими бошқармаси ва Касаба уюшмалари қўмиталари ўртасида 2019-2021 йилларга қабул қилинган жамоа шартномасининг 2020 йил якунига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши раиси йиғилишни олиб борди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчи Холиёр Одинаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Зариф Холов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари Термиз шаҳар кенгаши раиси Шахобиддин Бозоров, Сурхондарё вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Илҳом Холбоев, Сурхондарё вилояти магистрал тизими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Чори Холтўраев ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари Қумқўрғон туман кенгаши раиси йиғилиш ҳайъатига аъзолик қилишди.
Кун тартибида қўйилган масалалар бўйича Сурхондарё вилоят сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Илҳом Холбоев, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Чори Абдураҳмонов, тафтиш комиссияси аъзоси Эшонқул Аминов ва Сурхондарё вилояти магистрал тизими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Чори Холтўраевлар, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Рустам Ўринов, тафтиш комиссияси аъзоси Нарзиқул Қаршиевларнинг жамоа шартномаларининг барча бандлари бўйича 2020 йил якунига бағишланган ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Зариф Холов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ва “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири бўйича тарғиботи ўтказилди. Йиғилишда сўз олганлар меҳнат муносабатлари ва хавфсиз меҳнат шароитлари кафолатлари каби масалаларга тўхталиб ўтишди. Жамоа шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, айниқса, ёшлар ва аёллар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар бўлими қайта кўриб чиқилди.
Тадбир қизғин муҳокамаларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар олишди.
Қувондиқ Ибраимов,
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари Қумқўрғон туман кенгаши раиси