Бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамни қандай олиш мумкунлиги ҳақида ҳабардормисиз

Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” янги низом асосида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб, ариза билан яшаш жойдаги маҳалла фуқаролар йиғинларига мурожаат қилишлари мумкин.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун фуқаро ҳеч қандай маълумотни йиғиши шарт эмас. Фақатгина ариза билан ўзи ва оила аъзоларининг паспорт нусхалари (никоҳ ва туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар) тақдим этилади.
Фуқаролар аризани маҳалла фуқаролар йиғинларига беради. Маҳалла фуқаролар йиғинлари аризаларни ойнинг 15 санасигача қабул қилиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар уч иш кунида камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 18-кунидан кечиктирмай ушбу Вақтинчалик низомда кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Вақтинчалик низом билан тасдиқланган оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари қабул қилинган аризаларни ойнинг 25 санасигача “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритади.
Аризани қаноатлантириш ёки рад этишда Пенсия жамғармаси ёки маҳалла фуқаролар йиғинлари умуман иштирок этмайди.
2021 йилнинг январ ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали республиканинг барча ҳудудларида 3 турдаги (бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам) нафақалар инсон омилисиз тўлиқ тайинлаб келинмоқда. Бу эса, халқимизга хизмат қилишда шаффофлик ва адолатлиликни таъминлаб беради.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.
Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақалар эса -12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан ортиқ эмас.
Қуйидаги ҳолларда ижтимоий нафақани ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.
Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:
ариза берувчининг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда йўқлиги;
ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад белгиланадиган даврда киши бошига тўғри келадиган даромади меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан (1 февралдан бошлаб бу 393,8 минг сўм) ортиқ бўлса;
идоралараро электрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;
ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:
ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги;
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжудлиги;
даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги.
Ў. Давлатов,
Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бош ҳуқуқшунос маслаҳатчиси