“Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ўқув спорт техника клуби ташаббуси билан туман “Маҳалла” жамоат фонди ҳамкорликда ватанпарварлик туйғулари ривожланганлигини амалда кўрсатди.
Ёшларни ватанпарвар руҳда тарбиялаш ҳамда ўқувчиларни спортнинг техник ва амалий турларига қизиқишини ошириш мақсадида 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар – мактаб ўқувчилари ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ЎСТК спортчи ёшлари ўртасида спортнинг “Дуатлон” тури бўйича туман биринчилиги мусобақасини ўтказди. Мусобақага ташриф буюрган ёш мерганлар аъло кайфиятда иштирок этди.
Учрашув натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ЎСТК спортчиси Раҳмонов Олламурод фахрли 1-ўринни, 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Барақов Эркин фахрли 2-ўринни, 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Адолатов Бегзод фахрли 3-ўринни эгалладилар. Қиз болалар ўртасида 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ҳасанова Азиза фахрли 1-ўринни, “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ЎСТК спортчиси Янгибоева Севара фахрли 2-ўринни, 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Хуррамова Назира фахрли 3-ўринни эгалладилар. Туман биринчилигида фахрли ўринларни эгаллаган ёш спортчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман Ўқув спорт техник клубининг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Бахтиёр
МЕНГЛИБОЕВ,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари