Ёшлар билан учрашув давом етмоқда

Туман ҳокими
Р. Гаппаров
маҳаллаларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари, таклифлари ва мурожаатларини тингламоқда. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган тадбирларда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар давом этаяпти. Бу галги учрашув Давлатсой ва Навбаҳор маҳаллаларида ўтказилди. Албатта, бундай ёшлар билан учрашувларнинг довруғи ошиб, ўзларининг тадбиркорлик субъектларини очмоқчи бўлган авлоднинг иши бароридан келмоқда. Чунки мурожаатлари туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан ижобий ҳал этилаяпти. Бундай қулай имкониятлардан зудлик билан фойдаланиш меҳнат билан банд бўлиш, моддий ва маънавий манфаат топиш учун қулай.
Уюшмаган ёшларга тўғри йўл кўрсатиб уларни ҳалол ишлаб ўзи ва оиласи аъзоларини манфаатдор қилиш, бозор муносабатларига киришиб жамиятни ривожлантиришга ўргатиши зарур. Давлатсой ва Навбаҳор маҳаллаларидаги учрашувлар давомида бир гуруҳ ёшлар ҳокимга ишонч билдириб, ўз таклифларини айтди. Уларнинг мурожаатлари мазмуни ва белгиланган тартиб доирасида жавоблар берилди. Масалалари ижобий ҳал этилганлар хурсанд бўлди.