ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР КЎПАЙМОҚДА

Республикамизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратилаётганлиги туманимизда аҳолини иш билан банд қилиш, бизнес билан шуғулланиб даромадларини ошириш, турмуш фаровонлигини яхшилаш муҳим вазифага айланди. Оила аъзоларининг хоҳиш-истаклари, ташаббускорлиги натижасида оилавий корхоналарни ташкил этиш учун имкониятлар яратилаяпти. Бу оилавий корхоналарнинг ошишига олиб келди. Агар ўтган йилга нисбатан таққосласак 2020 йил 1 январь ҳолатига 58 та оилавий корхона рўйхатдан ўтказилиб, фаолият юритган. 2021 йил 1 январь ҳолатига уларнинг сони анча ошди, яъни 444 та оилавий корхона рўйхатга олинди. Бу кўрсатгич аввалгига нисбатан 386 та кўп демакдир. Шунинг 381 таси фаолият кўрсатди. Бу борада вилоят миқёсидаги улуши ҳам ошди.

Н. МУҲАММАДИЕВ