САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РИВОЖЛАНДИ

Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатномасида иқтисодиёт тармоқлари ҳақида гапириб ўтган йилги кўрсатгичлар ва янги йилдаги мақсад ва вазифаларни таъкидлаган эди. Бозор иқтисодиётига асосланган иш усулларида ишлаб барча соҳаларда ривожланишга эришиш зарур. Бу омилкорлик, яратувчанлик билан ишлаб меҳнат ютуқларига эришишни талаб қилади. Агар ўтган йили саноат йўналишида қўлга киритилган натижаларга қарасак ижобий ўзгаришларга эришилиётганлиги кўринади. 2020 йилда туманда фаолият юритган саноат корхоналарида 369,3 миллиард сўм саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2019 йилги нисбатан ўсиш суръати 131, 1 фоизни ташкил этди. 93,9 миллиард сўмлик ҳажмда истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 139,5 фоиз ўсишга эришилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиб ички бозорни товарлар ва хизмат турлари билан таъминлаш ишлари натижасида аҳоли бандлиги ва уларнинг даромадлари оширилади. Жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси аниқланди. 137,1 миллиард сўми яъни 37,1 фоизи кичик бизнес субъектларига тегишли бўлди.