Муҳтарам Президентимиз 2020 йил 25 декабрдаги “Ёшлар форуми”да белгилаб берган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2021 йил 6 февралдаги Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синфида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар ўртасида “Мудофаа вазирининг кубоги” учун ватанпарварлик ҳарбий спорт мусобақаларини ўтказиш вазифаси амалга ошилмоқда. Бугун Қумқўрғон туман мудофаа ишлари бўлими, ХТБ, туман тиббиёт бирлашмаси, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрғон туман бўлими ҳамкорликда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби майдонида туман босқич мусобақаларни бошлади. Биринчи кунги тадбирда 1, 23, 33, 70, 20, 24, 86-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари қатнашди. 54831-ҳарбий қисм зобитлари ўқув қуроллари, заҳарли газларга қарши бош кийимларини намойиш қилиб, амалда қўллашни кўрсатди. Ўқувчилар моҳир мерган, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, сафда қўшиқ айтиш машқларини бажарди. Бу ватанпарварлар ҳарбий спорт мусобақалари 23-27 февраль, 1-2 март кунлари давомида ўтказилади.
Н. МУҲАММАДИЕВ