ОНЛАЙН ТАДБИРЛАРДА МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИЛМОҚДА

Туманимиздаги 11-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари Онлайн тарзда ўтказилаётган танлов ва фестивалда муносиб қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Европа Маданият Ассоциацияси томонидан бўлган Санъат фестивали ютуқларга бойлиги билан хурсанд қилди. Педагог Ўролова Зайнаб устозлигида рақс усулларини ўрганаётган Носиржонова Сабина фольклор усулдаги рақсни ижро этиб фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Тажрибали устоз Соҳибова Насиба тайёрлаган ўқувчи Дониёрова Мухлиса замонавий рақс намойиш этиб фахрли иккинчи ўринга муносиб кўрилди. Педагог Бердиев Анвар халқ чолғу усулларни ўргатган “Доирачилар” ансамбли ҳам доира чолғу асбобидаги ижроси учун фахрли иккинчи ўриндан жой олди. Бу номинацияда ўқувчилардан Норбоев Жаҳонгир, Холмирзаев Жавоҳир, Нажмутдинов Ўрол, Алимов Асилбек ютуққа эришди. Улар фестиваль ташкилотчилари томонидан дипломлар билан тақдирланди.

Чанг мусиқа асбоби ижрочиси Мамаюсупов Воҳиджон “Ғалаба овози халқаро мусиқий-бадиий ижодий танловда зафарга эришди. У танловда фахрли иккинчи ўринни эгаллаб туманимизнинг болалар мусиқа ва санъат мактаби педагогларини қувонтирди.

Н. МУҲАММАДИЕВ