МЕРГАНЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига Кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман Ўқув спорт техника клуби томонидан 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида техник ва амалий спорт туридан бири “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” бўйича мусобақа ўтказилди. 10-11 синф ўқувчиларининг ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида бу тадбирга жалб этилди. Туман ЎСТК бош мутахассиси Ч. Оллаёров, тренерлар Х. Эшматов, И. Раҳмонов ўқувчиларга ҳаво милтиғини қўллаш ва 10 метр масофадаги нишонни мўлжалга олиб, машқни бажаришни тушунтирди. Ёшларга 5 донадан ўқ берилиб, топшириқни бажариши назорат қилинди..

Натижалар шахсий биринчилик бўйича қайд этилди. Ўғил болалар ўртаси 10 “А” синф ўқувчиси Мелимаматов Ёдгор фахрли биринчи, 11 “Б” синф ўқувчиси Хушбоқов Фазлиддин фахрли иккинчи, 11 “Б” синф ўқувчиси Ҳасанов Шохзамон фахрли учинчи ўринни эгаллади. Қиз болалар гуруҳида 11 “Б” синф ўқувчиси Темирова Жамсина фахрли биринчи, 11 “А” синф ўқувчиси Эшбоева Муқаддас фахрли иккинчи, 11 “Б” синф ўқувчиси Абдуҳалилова Ҳавасхон фахрли учинчи ўринни банд қилди. Фахрли ўринларни эгаллаган мерганларга диплом ва совғалар топширилди.