Жажжи чемпион

Жалоир” маҳалласида яшовчи Асилбекни 3 ёшида бобоси Юлдош бобо ва Гулбаҳор момо спортга қизиқтирган. Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Термиз филиали ўқув полигони спорт залида Таэквондо спорт тури усулларини ўрганмоқда. Устози А. Жумаева спорт турларини ўргатяпти. Ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари спорт тўгарагига машғулот ўтказмоқда. Отаси Бахтиёр Юсупов, онаси Зебинисо Расуловалар бундай фарзанди борлигидан фахрланиб яшайди. Болаларнинг ўз мўъжизавий дунёси бўлади. Уларни тарбиялаш, улар билан ишлаш учун ҳам инсонда катта қалб бўлмоғи лозим. Спортнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни беқиёс. Спорт билан шуғулланган болалар вақтдан унумли фойдаланади. Режали, тарбияли бўлади. Тинч-тотув, ҳамфикр оилага ҳамма ҳавас қилади. Буларнинг замирида спорт берган олам-олам қувонч ётади.
Юлдош ЮСУПОВ,
“Жалоир” маҳалласи