БУЮКЛАР ИЗДОШИ

Туман Маҳалла хайрия жамоат фонди ташаббуси ва ҳомийлигида тумандаги 33-сонли умумтаълим мактабида  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар Бобур ижодига мансуб ғазал ҳамда рубоийлардан парчалар айтишди. Асарларидан намуналар келтириб саҳна кўринишлар ижро этилди. Фаол иштирок этган ёшларга туман Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан китоблар тақдим этилди.
Тақдир юки бошимга балолиғ бўлди,
Ҳар неники айладим хатолиғ бўлди,
Ўз юртни қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ё раб нетайин, бу не юз қаролиғ бўлди.
                                                       Бахтиёр Менглибоев,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари