Ёш авлоднинг тарбиясида оила ва мактабгача таълим муассаси ҳамкорлигининг аҳамияти

Мамлакатимизнинг равнақи бугунги ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол шахс сифатида шаклланишига боғлиқ. “Ёшларимиз қалбида соғлом ҳаёт тарзига интилиши, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғуларини болалик пайтидан бошлаб, шакллантиришимиз зарур”деб таъкидланган. Бола, асосан, оилада тарбияланади.
Оилада ўз муҳити орқали боланинг дунёқарашига ва ҳулқига доимо ўз таъсирини ўтказиб туради. Ибн Сино таъбирича, ота-она бола тарбиясини унга исм қўйишдек олийжаноб вазифадан бошлаши керак. Абдулла Авлоний эса бу соҳада биринчи навбатда боланинг соғлиги ҳақида қайғуриш лозимлигини таъкидлайди. Таълим сўз ва ўргатиш билан бўлса, тарбия ва амалий иш тажриба воситасида амалга оширилади. Шу боис  ота-она бола ҳаётидаги илк тарбиячи ҳисобланади. Болага ҳеч нарса намуна кучидек таъсир кўрсата олмайди. Оилавий тарбия ижтимоий тарбиянинг бир қисми бўлиб боланинг ижтимоий, эмоциональ, ҳулқий ва бошқа сифатларига асос солади. Теран шакллантиради ва камол топтиради. Оилавий тарбия боланинг умумий ва ҳиссий ривожланишини таъминлаш билан бирга унинг мавжуд имкониятларини ва ақлий тафаккурини ўстиради. Ўқув тарбиявий муассасаларнинг  тарбия борасидаги ишлари қанчалик яхши йўлга қўйилишидан қатъий назар, тарбия масалаларини оила ҳал қилади. Шу маънода боболаримиз камолотига якка ҳолда ёндошиш, ақлий, ахлоқий, меҳнат тарбияси эҳтиёжини шакллантириш ўз-ўзига хизмат кўрсатиш малакаси ижтимоий меҳнатга маънавий-руҳий тайёрлаш каби мезон ва қоидаларига асосланиб иш тутиш мақсадга мувофиқдир.
           Шахзода САИДОВА,
тумандаги 2-ДМТТ тарбиячиси