Навоийҳонлик тадбири

Тумандаги 6-сон умумий ўрта таълим мактабида бадиий адабиётнинг ёрқин намояндаси, поэтик услубда моҳирона ижод қилган улуғ аллома Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “А. Навоий миллат қуёши” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Фан ўқитувчиси Бахтиёр Холматов ва ёшлар етакчиси Асрор Лолаев ташкилотчилик қобилиятини намоён қилиб тадбирни тайёрлади.
8 синф ўқувчилари А. Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўрганган билимларини мусобақалашган тарзда ифодалади. Ижодкорнинг ёзган асарларини номма-ном эслади. Туюқ, ғазал, рубоий жанрларида ёзган шеърларини ёддан, жарангли овозда айтди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, 8 “Е” синф билимдонлари биринчи, 8 “Б” синф ўқувчилари иккинчи, 8 “А” ва 8 “Д” синф жамоалари учинчи ўринга лойиқ деб баҳоланди. Тадбирда қатнашганлар билимларини янада мустаҳкамлади.
Зулайҳо
АСТАНОҚУЛОВА,
6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси