Фармоннинг мақсади
Тадбиркорларга илмий асосланган ахборот, замонавий хизматларни кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ва инновацияларни жорий этишдан иборат.
Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти
Фармон билан Қишлоқ ҳўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021–2025 йилларда устувор ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Агроинновация” ДУК, “ғўза уруғчилиги маркази” негизида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Миллий марказ) ташкил этилди.
Миллий марказ қуйидаги йўналишларда фаолият юритади:
қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш;
янги илмий ишланмалар, инновациялар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш;
барча давлат илмий ва ОТМларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш;
маҳсулот етиштирувчилар ва агробизнеснинг ўзаро ҳамкорлик платформасини ташкил этиш.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.
2021 йилдан қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқотлар ва инновацион ишларга буюртмаларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:
Мувофиқлаштирувчи кенгаш 2021 йил 1 апрелгача қишлоқ хўжалигининг кейинги беш йилга мўлжалланган дастурини эълон қилади;
5 йиллик дастурдаги йўналишлар бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади;
5 йиллик дастурдаги вазифаларни амалга ошириш учун Миллий марказ ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг бюджет маблағлари ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши уларни молиялаштириш учун бошқа маблағларни тўғридан-тўғри жалб қилишни истисно қилмайди.
2021–2022 йилларда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳудудий бўлинмалари негизида Миллий марказнинг Республика агрохизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрохизматлар марказлари ташкил этилади.
2022 йилдан эса босқичма-босқич қишлоқ туманларида Миллий марказнинг туман агрохизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади.
Ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.
2021 йил 1 мартдан тажриба тариқасида, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорлар томонидан кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади.
Р. Султанов,
туман адлия бўлими бошлиғи